Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАВРА СУҲБАТИ
2024-08-20 17:58:58 161
Марғилон шаҳар Экология инспекцияси, Ўзбекистон Экологик партияси шаҳар бўлими ҳамда Экоҳаракат томонидан Марғилон шаҳрида фуқаролар ўртасида экологик маданиятни янада ошириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан ҳамкор ташкилотлар томонидан юқоридаги мавзу юзасидан навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида “Яшил макон” дастури доирасида экилган дарахтларни суғориш тизимларини мунтазам назорат қилиш, она табиат, умуман ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик сингари мавзуларда иштирокчиларга мутахассислар томонидан керакли тавсия ва маълумотлар берилди.