Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қарздор судда алимент қарзини тўлаб, жазодан қутилиб қолди
2024-07-29 18:28:49 9228
Оила муқаддас даргоҳ, унда дунёга келган фарзандлар ҳимоясиз бўлиб, энг аввало ота-онанинг парвариши ва таъминотига муҳтож бўлади. Қонунчилигимизда, боланинг вояга етгунига қадар унинг таъминоти, таълими ва тарбияси учун бевосита ота-она жавобгарлиги белгилаб қўйилган
Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ФИБ Марғилон туманлараро судининг 22.11.2013 йилдаги қарорига асосан қарздор Б.Қ. ундирувчи Ш.Қ. фойдасига 2 нафар фарзандлари учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан бир неча марта огохлантирилган бўлсада, қарздор алимент қарзларини тўламасдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий чора кўриш учун ЖИБ Марғилон шаҳар судига юборилган.
25.07.2024 йил куни бўлиб ўтган Суд мухокамасида қарздор Б.Қ ундирувчи Ш. Қ га 22.000.000 сўм алимент қарзлари тўлиқ тўлади ва жазодан қутилиб қолди.
Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Санжарбек Мавлонов