Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-25 15:45:59 386
Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар даставвал Марғилон шаҳрида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари доирасида “Бахрин” маҳалласида ташкил этилган ишлар мавзусида Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими ўринбосари Маҳмуджон Тиллаев билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар.
Маълумот ўрнида, "Бахрин" МФЙда дастур доирасида 520 та ҳонадонда ўрганишлар ўтказилди. “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда маҳалладаги 401 нафар фуқароларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирталаблиги аниқланиб, амалий ишларга киришилди.
“Обод кўча” мезонларини жорий этишда эса маҳаллада ДХШ асосида янги бино қурилди, кўчаларга 143 та симёғоч устунлари ўрнатилди, 2 та трансформатор таъмирланди, 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 3,5 км СИП кабел тармоғи тортилди. Қолаверса, 1 та сув қудуғи кавланди, сув иншооти янгисига алмаштирлиди, мавжуд 1,1 км сув қувури янгиланди.
Маҳалладаги 27-мактаб биноси капитал таъмирдан чиқарилди, “Хўжа порсо” қабристонининг 454 метрлик маънан эскирган девори янгитдан қуриб битказилди.
Бундан ташқари, маҳаллада 2074 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқароларга эшитиш мосламалари ва қўлтиқ таёқ воситалари берилди.
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари доирасида “Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғини янги биноси қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.
Дастур доирасида эски гузар биноси ўрнида тадбиркор Муҳаммаджон Охунов ҳомийлигида ДХШ асосида “Бахрин” МФЙ учун янги ва замонавий кўринишдаги маъмурий идора биноси қуриб битказилди.
Икки қаватдан иборат бўлган маҳалланинг янги биносида “маҳалла еттилиги” учун алоҳида хоналар, мажлислар зали, жаъми 9 та хона мавжуд.
Матбуот анжумани давомида мавзу юзасидан журналистлар шаҳар ҳокимидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.
Дастур доирасида маҳалла ҳудудида яшовчи ногирони бор, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.
Жумладан маҳалладаги "Мустақиллик" кўчаси 116-уйда яшовчи Т.Каримовага ҳам қарийб бир ярим асрлик эски уйи ўрнида 2 хонали ягни уй қуриб берилди.
Матбуот анжуманидан сўнг Тожихон ая Каримованинг хонадонига пресс-тур ташкил этилди.
Ҳозирги кунда фуқаро замонавий кўринишдаги ўзининг шинам хонадонида набираси билан осойишта кунлар шукронаси ила бахтиёр яшаб келмоқда.