Shrift o'lchami Rang Rasm

"Хўжа порсо" қабристонининг 454 метрлик девори тўлиқ янгитдан қуриб битказилди

×

 2024-07-15 18:20:09    153

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида жойлашган қарийб VII асрлик тарихга эга "Хўжа порсо" қабристонининг 454 метрлик девори “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла" дастури ҳамда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида тўлиқ янгитдан қуриб битказилди. 
Шаҳардаги энг катта қабристонлардан бири бўлган ушбу масканга 18 та маҳалла фуқаролар йиғини бириктирилган бўлиб, зиёратгоҳнинг деворлари  нураб, авария ҳолатига келиб қолган эди. Шу сабабли кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ушбу қабристоннинг деворини янгилаш таклифи "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига киритилиб, кўп сонли овоз билан ушбу лойиҳа ғолиб деб топилди. 
Лойиҳа доирасида ажратилган 900 млн сўм маблағ ҳамда саховатпеша тадбиркорларнинг хайрли ташаббуслари билан қабристон девори янгитдан қуриб битказилди.