Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲУНАРИДАН ЭЪЗОЗ ТОПАЁТГАНЛАР

×

 2024-07-13 13:31:07    287

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар "Ипакчи" маҳалласида яшовчи Дилдора Қаюмова ўз хонадонида чарм маҳсулотидан спорт сумкаларини тикишни йўлга қўйган. 
Тадбиркор аёл касаначилик асосида маҳалладаги 10 нафар хотин-қизларнинг ҳам бандлигини таъминлади. 
Д. Қаюмовадан ҳунар сирларини пухта ўрганган кам таъминланган 4 нафар аёлларнинг доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида ҳомийлик маблағлари асосида уларга замонавий русумдаги тикув машиналари ҳам олиб берилди.