Shrift o'lchami Rang Rasm

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР “Тошлоқтепа” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Зафаржон Абдуллаевнинг иш фаолияти мисолида

×

 2024-07-01 14:08:38    390

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллаларда тадбиркорлик, иш ўринлари сонини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишиш мақсадида Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда амалий ишлаб олиб борилмоқда.

Жумладан бугун шаҳардаги “Тошлоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган ҳоким ёрдамчиси З.Абдуллаевнинг ўтган давр мобайнида ҳудудда тадбиркорларга кўмак кўрсатиш борасида амалга оширган ишлари юзасидан кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.   

Тадбир иштирокчилари маҳаллада тадбиркорлар, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Бугунги кунда маҳаллада турли хил тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Ҳусусан ишлаб чиқариш, заргарлик, тикувчилик, косибчилик ҳамда дўппидўзлик анчагина ривожланган.

Маҳалла ҳоким ёрдамчиси З.Абдуллаев фаолияти давомида маҳалланинг асосий ихтисослашувига қўшимча равишда хизмат кўрсатишни йўлга қўйиб, 100 дан ортиқ хонадонларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятлари йўлга қўйилди.  Ўтган даврда берилган имкониятлар, ажратилган молиявий ресурслар натижасида 541 нафар шахсларга турли хил бандлик хизматларини кўрсатишга эришди.

Маҳаллада дастлаб 21 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлган бўлса, ҳоким ёрдамчисининг икки йиллик фаолияти давомида уларнинг сони 74 тага етди ёки 53 тага кўпайди. Қолаверса, 205 нафар тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқароларга 3,5 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредит ва 21 нафар ишсизларга
55 млн.сўмлик субсидия ажратиш орқали асбоб-ускуналар етказиб берилди.

Семинар давомида маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Зафаржон Абдуллаев республикамиздаги 10 минга яқин маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда 100 талик рейтингда борлиги эътироф этилди. Бу натижаларга эришилишида албатта, маҳалла еттилигининг ҳамжиҳатликда иш олиб борганликлари эътирофга муносибдир.