Shrift o'lchami Rang Rasm

РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

×

 2024-06-28 16:03:55    337

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова иштирокида  "Ўзбекистон -2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги мамлакатимиз раҳбарининг 37-сонли Фармони 85-банди ижросини таъминлаш ҳамда 30 июнь – Ёшлар куни олдидан Марғилон шаҳридаги Маданият марказида Марғилон шаҳри ва Қўштепа тумани ёшлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашув олдидан  вилоят ҳокими ўринбосари Комила Анваровна ёшларни, уларнинг ота-оналарини Президентимиз ташаббуслари билан нишонланиб келинаётган Ёшлар куни билан қизғин муборакбод этди ҳамда ёшларнинг тизимга доир таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди. Учрашув давомида иштирокчилар сўз олиб, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкояниятлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Ўзларининг ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва олий таълим, шунингдек турли соҳаларда олиб бораётган амалий ишлари, ютуқлари билан ўртоқлашдилар.
Байрамолди тадбирига шаҳар Маданият маркази санъаткорларининг мусиқий дастурлари ва болажонларнинг шўх рақслари ўзгача файз киритди.
Учрашув сўнгида бир гуруҳ ёшларга байрам совғалари топширилди.