Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Саодат опани "MALIBU-2" си сотилиб кетди
2024-06-28 16:01:35 11737
Фарғоналик Саодат опадан “Капиталбанк” фойдасига 304.190.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижро ҳужжати Марғилон шаҳар МИБ бўлими томонидан амалга оширилмоқда.
Қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, қарзини тўламаган. Натижада унга тегишли "MALIBU-2" русумли автотранспорт воситаси хатланган.
Шундан сўнг ҳам қарздор "MALIBU-2" қайтариб олишга уринмаган ва "MALIBU-2" “E-ijro auksion” дастурида савдога чиқарилган.
Машинанинг дастлабки баҳоси 246 млн сўм қийматда чиқарилиб, аукцион савдоларида 276 млн сўмга сотилган ва янги эгасига топширилган.
Саодат опанинг қолган мулклари ҳам сотилиш арафасида. Аукциондан тушган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилиши юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Фаизасил Қосимхўжаев