Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида 30-июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар форуми гала-концерти бўлиб ўтди.
2024-06-22 22:42:59 311
Марғилон шаҳридаги “Атласчи” ўйингоҳи юрагида юрт ишқи ёнган, юз-кўзларида эртанги кунга бўлган умид учқунлари порлаган қалби қайноқ ёшлар билан тўлди.
Тантанани шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов табрик сўзи билан очиб, барча ёшларни байрам билан самимий муборакбод этди.
У ўз сўзида мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келгани, сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётганлиги алоҳида эътироф этди.
Байрам тадбири давомида Ўзбекистон Халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, пойтахтдан ташриф буюрган элимиз суйган санъаткорлар Умидахон, Жамбул Муҳамедов ҳамда таниқли эстрада хонандалари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқларга тантана иштирокчиларига дилдан хиром айладилар.