Shrift o'lchami Rang Rasm

Болаликдан юриш имконияти чекланган фуқарога электрон юритмали аравача етказиб берилди

×

 2024-06-21 13:43:47    85

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган юртдошларимизни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 
Жумладан, марказ ходимлари “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Латофат Мўминованинг ҳолидан хабар олиб, юриш имконияти чекланган фуқарога замонавий русумдаги электрон аравачани топширдилар.
Болаликдан мустақил ҳаракатлана олмайдиган Латофат опа бундай эътибор ва ғамхўрликдан беҳад миннатдор эканини билдирди.
Жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли тадбирлар шаҳримизда давом этмоқда.