Shrift o'lchami Rang Rasm

ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ ОЛДИДАН 100 БИЛАН ЮЗЛАШГАН НУРОНИЙЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2024-06-15 16:50:10    552

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Қурбон ҳайити байрами олдидан узоқ йиллар мобайнида турли соҳаларда ўзининг машаққатли меҳнатлари билан Марғилон шаҳрининг ижтимоий ҳаётига муносиб ҳиссасини қўшган нуронийлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олинмоқда. 

Бугун шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган, 100 билан юзлашган нуроний отахону онахонларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларни муборак айём билан самимий муборакбод этди ҳамда байрам совғаларини улашди. 
Дуогўйларимиз кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлиб, элу юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги абадий бўлишини тилаган холда дуога қўл очдилар.