Shrift o'lchami Rang Rasm

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-06-12 18:33:29    156

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишди.
Мазкур қабулда жами 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия,  бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 6 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 7 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.