Shrift o'lchami Rang Rasm

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-06-05 17:33:08    7821

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров ҳамда судьяси А.Имомовлар томонидан Марғилон шаҳар “Иқбол” МФЙ биносида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида Фарғона вилоят суди томонидан “Ёшларни ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш” режаси, “Фуқароларнинг судларга нисбатан ҳурматини ва ишончини шакллантириш ҳамда суд ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида белгиланган вазифалар ижроси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар мавзулари асосида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида маҳалла фуқаролари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.