Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилоннинг энг ишбилармон аёллари аниқланди
2024-06-05 16:51:55 251
Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да O’zLiDePнинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Марғилон шаҳар босқичи ўтказилди.
Марғилон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловни шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов кириш сўзи билан очиб, ушбу кўрик-танлов юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш, бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш мақсадида ўтказилаётганини таъкидлади.
Танлов доирасида ташаббускор ишбилармон, тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Кўргазма павильонларида тадбиркор, ишбилармон, хунарманд хотин-қизлар раҳбарлик қилаётган МЧЖ, оилавий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, қўл меҳнати буюмлари, тўқувчилик, бадиий безак санъати сингари ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, танловда 1-ўринни “Ризо текс саноат” МЧЖ раҳбари Дилдора Саидаҳмедова, 2-ўринни хусусий тадбиркор, моҳир ҳунарманд Озодахон Мадаминова ҳамда фахрли 3-ўринни “Моҳирабону файз ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари Раънохон Халиловалар қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этишга йўлланма олдилар.