Shrift o'lchami Rang Rasm

“Сиёсатчи аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди

×

 2024-05-11 17:36:28    197

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “Сиёсатчи аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Танловни шаҳар ҳокими Ш. Нисбатхонов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати М.Мирзаевлар кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тиладилар. 
«Ўзбекистон-2030»  стратегияси  ҳамда  «2030  йилга  қадар  Ўзбекистон Республикасида  гендер  тенгликка  эришиш  стратегияси»да  белгиланган вазифаларнинг  ижросини  таъминлаш,  Ўзбекистон  ХДП  Сайлов олди  дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш;  юксак  сиёсий  билим  ва  ташкилотчилик  қобилиятига  эга  бўлган  хотин-қизларни  аниқлаш,  истеъдод  ва  қобилиятларини  руёбга  чиқариш ҳамда  рағбатлантириш, мақсадида ташкил этилган танловда 11 нафар иштирокчилар танлов низомида белгиланган шартлар бўйича ўз билим ва кўникмалари, истеъдод ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Танлов якунида ғолибликни қўлга киритган энг муносиблар шаҳар хокимлигининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 
Тадбир давомида 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросида дилрабо куй ва қўшиқлар янгради.