Shrift o'lchami Rang Rasm

ЗУХРО МАҲАЛЛАСИДА ЯШОВЧИ АЁЛЛАРГА КЎМАК КЎРСАТИЛДИ

×

 2024-05-07 19:47:35    246

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар, Зухро МФЙ ҳудудига бириктирилган Ижтимоий ходим М.Пўлатова томонидан маҳалла ҳудудида хатлов жараёнлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун аҳоли вакиллари билан ўтказилган мулоқотларда Зухро кўчаси 14/75 хонадонда яшовчи Г.Умарова, 33/7 хонадонда истиқомат қилувчи Н. Исмоилова ҳамда А.Яссавий кўчаси 1/37 хонадонда яшовчи Ф.Ҳакимовалар фарзандлари болаликдан ногирон эканлиги сабабли ҳозирда ишлашга шароитлари йўқлиги, уйда қўшимча даромад топиши учун тикув машинаси зарур эканлигини билдирдилар.  
Ижтимоий ходим томонидан ўтказилган хатлов жараёнларида аниқланган ушбу муаммолар Зухро МФЙ еттилиги билан биргаликда кўриб чиқилиб, маҳалла ҳоким ёрдамчиси Б.Мирзааҳмедовнинг ташаббуси билан Фарғона Миллий банкининг ҳомийлиги асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Г.Умарова, Н.Исмоилова ва Ф.Ҳакимоваларга бепул  тикув машинаси топширилди.