Shrift o'lchami Rang Rasm

Сайёр қабул ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2024-05-07 18:58:29    68

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги "Саховат" МФЙ биносида шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги барча масъул идоралар раҳбарлари иштирокида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида "Сайёр қабул" ўтказилди. 
Сайёр қабул жараёнида бир марталик моддий ёрдам ажратиш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кредит ажратиш ва бошқа масалалар бўйича 6 нафар фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди.
Қабул жараёнида 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларга соҳа мутахассислари томонидан ҳуқуқий маълумот ва тушунтиришлар берилди. Муддат ва маблағ талаб этилган мурожаатлар назоратга олинди.