Shrift o'lchami Rang Rasm

Навбатдаги сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди

×

 2024-04-16 15:54:03    8874

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Гўраввол” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судининг судьялари ва жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга келган фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш, унга қарши муросасиз курашиш, шунингдек коррупция жинояти, унинг давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳолига тушунтиришлар орқали етказилди ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

 Музаффаржон Мараҳимов,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

раиси