Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳридаги "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудида жойлашган қарийб VIII асрлик тарихга эга "Жуфт терак" қабристони девори янгитдан қуриб битказилмоқда
2024-02-28 14:01:46 225
Шаҳардаги энг катта қабристонлардан бири бўлган ушбу масканга 4 та маҳалла фуқаролар йиғини бириктирилган бўлиб, зиёратгоҳнинг деворлари нураб, авария ҳолатига келиб қолган эди.
Шу сабабли маҳалладаги саховатпеша тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан яна бир хайрли иш - ушбу қабристоннинг деворини янгилаш ишларига қўл урилди.
Бугун шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирокида қабристон деворига илк ғиштлар қўйилди.
Тадбир давомида нуронийлар бу каби хайрли ишлар бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очишди.