Shrift o'lchami Rang Rasm

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг шаҳар босқичи ўтказилди

×

 2024-02-26 16:41:57    327

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5117-сонли қарорига мувофиқ, хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун таъсис этилган танловнинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов иштирок этиб, ўқувчи ёшларга бугунги танловда ва келгуси ўқиш ва ишларида омад тилаган ҳолда хорижий тилни билиш даражасини янада юксалтириш, бу борада ўқиш ва изланишдан ҳеч қачон толмаслик лозимлигини таъкидлади. 
Танловнинг биринчи, яъни шаҳар босқичида электрон платформада рўйхатдан ўтган 23 та умумтаълим мактабидан 115 нафар ўқувчи ёшлар фаол иштирок этдилар. 
Ҳар бир иштирокчи, яъни мактабларнинг 5 нафар ўқувчиларидан иборат бўлган терма жамоаси хорижий тилларни билиш даражасини тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказдилар. Танлов очиқ ва шаффоф, адолат мезонлари асосида ташкил этилди. 
Эслатиб ўтамиз, танлов якунида 1-ўрин учун 100 млн сўм, 2-ўрин учун 75 млн сўм ҳамда 3-ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари жамоаси 50 млн сўм пул маблағларини ютиб олишлари мумкин бўлади.