Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Бахрин" маҳалласида қурилиш ва таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда
2024-02-08 17:07:06 96
Аввал хабар берганимиздек, Марғилон шаҳридаги "Бахрин" МФЙда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла" дастури бўйича аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган комплекс ёндашув асосидаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Хусусан бугун маҳалла ҳудудидаги ички кўчаларда жойлашган, нураб қолган эски уйлар бузилиб, лойиҳа асосида янги объектларнинг қурилиш ишлари қизғин тус олган.
Маҳалла ҳудудидаги "Хўжапорсо" қабристонининг нураб қолган эски девори бузилиб, ўрнига пухта, замонавий кўринишдаги янги девор қуриш ишлари ҳам давом этмоқда.
Асосий ва ички кўчаларда яроқсиз ҳолга келиб қолган бетон таянчлар янгисига алмаштирмоқда. Аҳоли яшаш хонадонларининг фасад қисмларини мукаммал таъмирдан чиқариш жараёнлари эса якунига етказилиш арафасида.
Бир сўз билан айтганда, маҳаллада қурилиш ва таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.