Shrift o'lchami Rang Rasm

Ипакчилик саноатини ривожлантириш йўлида яна бир қадам

×

 2024-02-07 15:25:01    189

PDF yuklash
Chop etish


Ипакчилик соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ушбу соҳада тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида бугун Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳоким ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, ипакчилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик корхоналари раҳбарлари ҳамда йирик пиллакорлар Марғилон шаҳридаги пиллачилик корхонаси - “Водий маржони” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
2001 йилда хусусий тадбиркор Абдуҳафиз Мамажонов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу корхонада 2023 йилда Дубай, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой давлатларига 750 минг долларлик маҳсулот экспортини амалга оширилди. Корхонада 5000 га яқин мавсумий ва 100 нафардан зиёд доимий ишчилар бор.