Shrift o'lchami Rang Rasm

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ОЛДИДАН НУРОНИЙЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2023-12-28 17:20:45    233

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами муносабати билан узоқ йиллар мобайнида турли соҳаларда ўзининг машаққатли меҳнатлари билан Марғилон шаҳрининг ижтимоий ҳаётига муносиб ҳиссасини қўшган нуронийлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олинмоқда. 
Бугун шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомад қилиб келаётган нуроний отахону онахонларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларни кириб келаётган янги 2024 йил билан самимий муборакбод этди ҳамда байрам совғаларини улашди. 
Дуогўларимиз кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлиб, элу юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги абадий бўлишини тилаган холда дуога қўл очдилар.