Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИПАКЧИЛИК СОҲАСИДА МАРҒИЛОН ШАҲРИ ҲАМДА ИНДОНЕЗИЯНИНГ ЖАНУБИЙ СУЛАВЕСИ ПРОВИНЦИЯСИ ЎРТАСИДА ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
2023-12-16 16:18:24 350
Бугун Марғилон ипакчилиги дунё ҳамжамиятининг юксак эътирофига сазовор бўлиб келмоқда, десак муболаға бўлмайди. Қайси бир давлат ипакчилигимиз соҳасидаги бой тажрибага қизиқса, яна бири, соҳадаги юксак салоҳият ва сифатга қизиқиш билдирмоқда. Шу сабаб, мамлакатимизга пиллачиликни ривожлантириш борасидаги ижобий қадамларни кузатиш, тармоқдаги ривожланиш ва иш унумдорликни ўрганиш мақсадида хорижий ва қўшни юртлардан соҳа ходимлари ташриф буюрмоқда.
Куни кеча ипакчилик саноати соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида шаҳримизга Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси Миллий ҳунармандчилик бошқармаси раҳбари Софҳа Марва Бахтиёр ҳамда Савдо ва саноат агентлиги бош директори Аҳмадий Акил бошчилигидаги бир гуруҳ индонезиялик соҳа вакиллари ташриф буюрган эдилар.
Ўтган кун давомида Марғилон шаҳридаги ипакчилик саноати корхоналари фаолияти билан танишган меҳмонлар Ўзбекистон ипакчилик соҳасида бой тажриба, юксак салоҳиятга эга мамлакат эканлигини ўз кузатувлари асосида эътироф этишди.
Бугун Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов делегация аъзолари билан ҳамкорлик учрашувини ўтказди.
Учрашув давомида ипакчилик соҳасида ҳар икки томон манфаатларига хизмат қилувчи меморандум имзоланди.
Меморандумни Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси Савдо ва саноат агентлиги бош директори Аҳмадий Акил ҳамда Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар имзоладилар.