Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда Фарғона-Индонезия бизнес-форуми бўлиб ўтди

×

 2023-12-16 16:16:08    125

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида Фарғона-Индонезия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форумда кеча вилоятимизга ташриф буюрган Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси расмийлари ва тадбиркорларидан иборат катта делегация аъзолари, вилоятимизда ипакчилик соҳасида фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорлар, вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо тизими вакиллари иштирок этдилар.
Форумни очиб берган вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, ушбу бизнес-форум ривожланиб бораётган икки давлат ўртасида келгусида қатор соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйилишида амалий қадам эканлигини қайд этди.
Ипакчилик, мева-сабзавот, ўғит савдоси ва иқтисодий соҳаларнинг барча тармоқлари бўйича Фарғонага келиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳар томонлама кўмак кўрсатилиши маълум қилинди.
Бугунги форум ипакчилик саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликда янги бозорларга кириб бориш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси Миллий ҳунармандчилик бошқармаси раҳбари Софҳа Марва Бахтиёр ҳам форумда сўз олиб, самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди. Ўзбек ипакчилик саноатини яқиндан ўрганиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ташриф буюрганликларини қайд этган Софҳа Марва Бахтиёр, Ўзбекистонда бу соҳада эришилган натижаларни юқори баҳолаб, биргаликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Форум доирасида икки томоннинг инвестициявий, савдо-иқтисодий салоҳияти тўғрисида масъул вакиллар томонидан тақдимотлар ҳам ўтказилди.
Форум якунида Жанубий Сулавеси провинцияси Миллий ҳунармандчилик бошқармаси ва “Нурли Тонг Силк” корхонаси ҳамда провинциянинг Савдо ва саноат агентлиги ва Марғилондаги “Ҳунармандлар маркази” ўртасида ҳамкорлик меморандумлари, шунингдек, икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида ипакчилик саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланди.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатингFacebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram  


 



Фарғона вилояти ҲОКИМЛИГИ расмий веб сайти
 Matnda xatolik ko'rdingizmi?
  Sichqoncha bilan belgilab
ЭСЛАТМА!Сайтдаги маълумотлардан фойдаланилганда мазкур сайт манбаа сифатида кўрсатилиши шарт 

Қайноқ меню: Фуқароларни қабул қилиш кунлариВилоят дастурлариРасмий муносабатларЙўл хариталариБўш иш ўринлариХалқаро муносабатларЭълонларЎзбекистон Республикаси бюджет қонунчилиги бўйича очиқ маълумотларЎзбекистон Республикаси бюджет қонунчилиги бўйича очиқ маълумотларСайт ҳаритаси

Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 15 уйe-mail: info@ferghana.uzИш вақти:9:00-18:00Дам олиш куни:Якшанба Вилоят ҳокимлиги телефон рақами: (0373) 244 05 23Вилоят ҳокимлиги факс рақами: (0373) 244 05 23 

Янгиланиш Сўнги мартта сайтдаги маълумотлар 16.12.2023 куни янгиланган  

     Топ рейтинг www.uz   

  Система Orphus11