Shrift o'lchami Rang Rasm

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 79-сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-12-15 19:12:28    454

PDF yuklash
Chop etish


Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишида дастлаб, шаҳар сайлов комиссиясининг ахборотида бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутатлигига бўлиб ўтган сайлов натижалари юзасидан қисқача маълумот бериб ўтилди.

Унга кўра, 2023-йилнинг 26 ноябр куни “26-Узумзор” сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутатлигига сайлов бўлиб ўтди.

Сайлов натижаларига кўра, “26-Узумзор” сайлов округи бўйича Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Марғилон шаҳар ҳокими Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович депутат этиб сайланди.

Сессия давомида Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи Марғилон шаҳар сайлов комиссиясининг қарори ҳам ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, сессия ишида Марғилон шаҳар Адлия бўлими томонидан 2023-йилнинг 3-чораги давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида Марғилон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Ҳайдаровнинг ҳам ахбороти эшитилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.