Shrift o'lchami Rang Rasm

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ!

×

 2023-12-07 12:00:57    579

PDF yuklash
Chop etish


Йиллар ўтгани сайин Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига қайта-қайта ишонч ҳосил қилаяпмиз. Ҳар йили ушбу қутлуғ айёмни фахру ифтихор ила кўтаринки кайфиятда нишонлаймиз. 
Хусусан бугун шаҳримиздаги Маданият марказида сана муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 
Тадбирни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Хомидов табрик сўзи билан очиб, жорий йилнинг 1 май кунидан эътиборан кучга кирган янги таҳрирдаги Конституциямиз Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берганлигини, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилажагини алоҳида эътироф этиб ўтди. 
Тадбир давомида шаҳар прокурори А.Бобохўжаев, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи М.Ҳайдаровлар сўзга чиқиб халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсади қилиб белгиланганлигини таъкидладилар.
Элимиз ардоғидаги соҳирнафас санъаткорлар, Марғилон шаҳар Маданият маркази хонандалари ҳамда шаҳардаги Мусиқа санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари ижросидаги Она-Ватан, жаннатмакон юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар жаранги тадбирга янада кўтаринкилик улашди.