Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилонлик Камронбек Икромов ҳамда Мадинабону Убайдуллаеваларга барча қулайликларга эга бир хонали квартиралар калитлари топширилди
2023-11-29 16:04:00 216
Президентимиз томонидан юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Марғилонлик Камронбек Икромов ҳамда Мадинабону Убайдуллаевалар ҳам ота-оналарининг вафотидан сўнг бувиларининг васийлигига олинган эдилар.
Давлатимиз раҳбарининг чексиз эътибор ва ғамхўрликлари остида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бугун К.Икромов ва М.Убайдуллаеваларга барча замонавий қулай шарт-шароитларга эга квартиралар калитлари шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов томонидан тантанали топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси подполковниги О.Абдуллаев, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Ҳозирги кунда Фарғона давлат университетида имтиёзли равишда давлат гранти асосида 2-босқичда таълим олиб келаётган Мадинабону Убайдуллаева ва ўз тадбиркорлигини бошлаш арафасида турган Камронбек Икромовлар кўрсатилаётган бугунги кўмак ва эътиборни ўзларининг келажакдаги эришажак муваффақиятлари билан оқлашга астойдил ҳаракат қилишларини таъкидладилар.