Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Марғилон саховати” гуруҳи томонидан қуриб битказилган хонадонлар калитлари ўз эгаларига топширилди

×

 2023-11-25 17:33:37    282

PDF yuklash
Chop etish


Хусусий тадбиркор Аъзамжон Аҳмаджонов бошчилигидаги “Марғилон саховати” гуруҳи аъзолари яна бир хайрли ишга қўл уришди. 
Марғилон шаҳридаги "Наврўз" МФЙ ҳудудида жойлашган "Йўлдош" шаҳарчасида барча қулайликларга эга бўлган ҳар бири 3 сотихли 10 та хонадон қуриб битказилиб, ногиронлиги бор бўлган, кам таъминланган, етим ҳамда уй-жойга муҳтож бўлган юртдошларимизга топширилди. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов, сектор раҳбарлари ҳамда нуронийлар, маҳалла аҳли иштирок этишди.
Замонавий кўринишдаги шинам хонадон калитларини қўлига олган юртдошларимиз ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшган барча саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, дуога қўл очишди.