Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2023-11-22 16:35:32    258

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули  ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида субсидия асосида уй-жой олиш, ногиронлик гуруҳини тайинлаш, даволаниш учун моддий ёрдам, газ, савдо учун жой ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 7 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.