Shrift o'lchami Rang Rasm

Семинар-тренинг: КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРАДИ

×

 2023-11-20 15:28:52    394

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бюрократия ва коррупциянинг турли кўринишларига қарши курашиш мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди.

Бунинг яққол мисоли сифатида сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Бу борада вилоят ҳокимининг “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди. Мазкур Фармойишга асосан жорий йилнинг 20 ноябридан — 20 декабрига қадар "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" деб эълон қилинди.

Ушбу ойлик дастури доирасида бугун Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида барча даражадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда давлат хизматига алоқадор бўлган барча ходимлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Ф.Нугманов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Мамарасулов, вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими терговчиси М.Эшонқулов, вилоят ИИБ ТҚХ ЖИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Р.Абдуллаев ҳамда шаҳар Адлия бўлими бошлиғи М.Ҳайдаровлар сўз олиб, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Маърузачилар ўз сўзлари давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида фикр юритар эканлар, бугунги кунда, афсуски, айрим давлат хизматчилари орасида ҳам иш фаолиятида давомида турли коррупцион ҳолатларга йўл қўяётганлар борлигини айтиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун барчага бирдек жавобгарликнинг муқаррарлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар мутаҳассислардан мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.