Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-11-16 17:57:26    297

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар учун даставвал Марғилон шаҳрида давлат хусусий шерикчилик асосида янги ташкил этилган “Ясмина” номли мактабгача таълим ташкилотига пресс-тур ташкил этилди. 
Тадбиркор Машҳурахон Эгамбердиева томонидан амалга оширилган ушбу ДХШ лойиҳаси доирасида 350 миллион сўм маблағ сарфланиб, 150 нафар кичкинтойни ўз бағрига оладиган янги мактабгача таълим муассасаси ташкил топди. 20 та доимий иш ўрни яратилган ушбу замонавий муассасада кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди.
Пресс-тур иштирокчилари ушбу таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, ментал-арифметика, логопед, шунингдек, тўлиқ рус тилида олиб бориладиган қизиқарли машғулот жараёнларини кўздан кечиришди. 
Пресс-турдан сўнг ОАВ вакиллари “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида”мавзусида ташкил этилган Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар.
Анжуман давомида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари Фахриддин Раҳимжонов томонидан Марғилон шаҳрида Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.
2023-йил бошидан “Ёшлар дафтари”га 2039 нафар ёшлар киритилиб, 1506 нафар ёшларга ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 2 млрд. 15 млн сўмлик турли хилдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бугунги кун ҳолатига “Ёшлар дафтари”даги 533 нафар ёшларга ёрдам кўрсатиш жараёнлари олиб борилмоқда. 
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги йўналишларда ёрдамлар кўрсатилди: 
Жумладан, 6 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 43 нафар бемор ёшларга соғлиқларини тиклаб олишлари учун маблағ ажратилди, 220 нафар талаба ёшларга контракт пуллари тўлаб берилди, 210 нафар ёшларга меҳнат қуроллари топширилди, ҳайдовчилик ўқув курсида ўқишлари учун 100 нафар ёшларга тўлов маблағининг 50 фоизи тўлаб берилди, 84 нафар ёшлар IT соҳасида бепул ўқитилди ҳамда 129 нафар ёшларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Иш ўринларига жойлаштирилган ёшлар сони эса 580 нафарни ташкил этади. 
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.