Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-03 09:07:48 9799
Марғилон шаҳридаги Маданият маркази мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Суд мажлисида судьялар М.Марахимов ва Ш.Каримовларнинг раислигида Марғилон шаҳар Пробация бўлинмаси томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқилди.
Сайёр суд мажлиси давомида 1 нафар маҳкум тайинланган жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан тайинланган жазони турли вақтларида мунтазам равишда бузиб келгани туфайли озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Бундан ташқари, Марғилон шаҳар Пробация бўлинмаси назоратида бўлган 45 нафар маҳкумлар тайинланган жазодан ўзларига тўғри хулоса чиқариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлишгани туфайли тайинланган жазодан шартли равишда озод қилиндилар.