Shrift o'lchami Rang Rasm

“Ички ишлар органлари ходимлари куни” Марғилон шаҳрида кенг нишонланди!

×

 2023-10-27 20:03:08    405

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳримизда янги қуриб битказилган “Роҳат” тантаналар саройида байрам муносабати билан бир пиёла чой устида тадбир ташкил этилди.

Тантанали тадбирни шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов табрик сўз билан очиб, юртимизда фаолият олиб бораётган соҳа фахрийларини, шунингдек, Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлимининг барча ходимларини айём билан самимий муборакбод этди.

У ўз табрик сўзида ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган ИИБ ходимларига миннатдорчилик изҳор этди ҳамда уларга шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир давомида ижро этилган ҳарбийларнинг мардонавор ҳаётини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар барчага бирдек байрам кайфиятини улашди.