Shrift o'lchami Rang Rasm

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Марғилон шаҳрида оммавий кўчат экиш тадбири ташкил этилди

×

 2023-10-27 19:59:10    152

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, хусусан Марғилон шаҳрида ҳам самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 11 октябрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масала бўйича бир қатор муҳим устувор вазифаларни белгилаб берган эдилар.

Бугун ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов ҳамда шаҳардаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида сўз олган шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг баҳор мавсумида шаҳримиз фуқаролари, корхона ва ташкилотлар томонидан ҳудудларга 496 минг туп кўчатлар экилганлиги, куз мавсумида яна 288 минг туп дарахт ва кўчатлар экилиши белгилаб олинганлигини қайд этди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев ҳам ўз сўзида бугунги кунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларга ўзимизда дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, шу билан бирга,  яшаб турган хонадонимизни, кўчамизни янада обод ва яшил маконга айлантиришдаги ислоҳотларни, албатта ўзимиздан бошлашимиз лозимлигига алоҳида тўхталди.

Тадбир давомида шаҳардаги маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар ҳамда зиёратгоҳларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.