Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ КЎМАГИ БИЛАН ҲУНАРМАНД МАҲАЛЛАДОШЛАРИНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА
2023-10-10 17:39:52 267
Ёғоч маҳсулотларига ишлов бериб ҳўжалик учун зарур бўлган хом-ашёлар ясашда ҳунарманддан узоқ йиллик тажриба ва билим талаб этилади.
Марғилон шаҳар З.М.Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Муҳаммадюсуф Акрамов ҳам мана ўн йилдирки, бир-биридан сифатли бўлган мебель маҳсулотларини ясаш билан шуғулланиб келади.
У ушбу ҳунар сирларини устозларидан ўрганиб, бугунги кунда ўзи ҳам кўплаб шогирдларга эга ҳунармандга айланган.
Ҳунармандга ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида маҳалла ҳоким ёрдамчиси Рўзимуҳаммаджон Тўхтасинов ташаббуси билан ижара асосида жой ажратишда яқиндан кўмак берилди. Натижада М.Акрамов ўз иш фаолиятини янада кенгайтириб, маҳалладаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришди.