Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Аёллар дафтари”даги аёлларга кўмак кўрсатилди

×

 2023-10-04 11:26:23    473

PDF yuklash
Chop etish


Аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва бу борада уларга кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.
Республика Админстрацияси ишчи гуруҳ аъзоси Хусниддин Норқулов ҳамда Марғилон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Гулнорахон Жўрабоевалар шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олдилар.
Жумладан шаҳардаги “Терак таги” маҳалласида яшовчи 2-гурух ногирони Холисхон Қаҳҳорованинг хонадонига бориб, фуқаронинг яшаш шароитини ўрганишди ҳамда унга озиқ-овқат махсулотларини етказдилар.
Фуқаро суҳбат жараёнида бепул даволанишга йўлланма кераклигини айтди. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Жўрабоева Х.Қаҳҳоровага ушбу мурожаати онлайн рўйхатга олинишини тушунтириб, ордер орқали бепул даволанишга жўнатилишини билдирди. 
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ташриф давомида ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Маҳмудахон Мирзаалиевага замонавий русумдаги тикув машинасини топширдилар. 
Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Бобур маҳалласи бўлди. Ушбу маҳаллада яшовчи боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд фуқаро Муножатхон Султоновага ҳам озиқ-овқат махсулотлари, шунингдек, мазкур маҳалладаги яна бир фуқаро Дилдорахон Байдадаевага замонавий русумдаги тикув машинаси топширилди.
Шу куни “Маориф” маҳалласида яшовчи фуқаро боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд фуқаро Дилрабо Улуғбекова ҳам замонавий русумдаги тикув мишинасига эга бўлди.  
Меҳр ва эътибордан боши кўкка етган аёллар кўрсатилаётган беминнат  ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.