Shrift o'lchami Rang Rasm

СИЗДАН БОШЛАНАДИ АСЛИ ТАФАККУР!

×

 2023-09-29 19:36:39    236

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, албатта устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ оламиз.
Янги ҳаёт остонасида илк қадамларини ташлашга чўчиб турган жажжи болакайга волиданинг меҳри, эътибори қанчалик зарур бўлса, дунё иморатлари ичида энг улуғ макон ҳисобланган – мактабда қўлига эндигина қалам ушлаб “Она” сўзини ёзишга чоғланаётган ўқувчига ҳам ўқитувчининг қўмаги шунчалик зарур.
1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами Марғилон шаҳридаги “Дунё” тўйхонасида тўкин дастурхон атрофида кенг тантана қилинди. 
Байрам тадбирини шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов табрик сўзи билан очиб, устозларни самимий муборакбод этар экан, эртанги кунимиз эгалари бўлган баркамол авлодни халқимиз, юртимиз корига ярайдиган, мамлакатимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган даражада илму ҳунарли этиб тарбиялашда кўрсатаётган самарали меҳнатлари учун устозларимизга бутун ҳамшаҳарларимиз номидан ўзининг чуқур миннатдорчилигини изҳор этди ҳамда уларга шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларини топширди.
Байрам дастури соҳирнафас санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқларию устоз-мураббийларнинг дилбар хиромлари билан янада ўзгача тус олди. 
Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган мўътабар зот  - ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз!
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати