Shrift o'lchami Rang Rasm

Ҳунармандлар марказида “Хон атлас” фестивали доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

×

 2023-09-28 18:56:52    286

PDF yuklash
Chop etish


Камалак рангларида товланувчи атлас ва адрас сингари миллий матолар ҳақида гап кетганда, киши кўз ўнгида беиҳтиёр кўҳна ва навқирон Марғилон шаҳри гавдаланади. 
Бугун шаҳримиздаги Ҳунармандлар марказида “Хон атлас” фестивали доирасида ташкил этилган тадбирда ҳам кўрган кўзни қувнатувчи миллий матолардан яралган либослар намойиши ўтказилди.
Либосларимизда халқимизнинг асрларга туташ бўлган ўтмиши, урф-одати ва анъаналари, диди, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намойиш этиш мақсадда ташкил этилган тадбирда вилоят Оқила аёллар ҳаракати аъзоси, Д.Ғофурова, шаҳар ҳокими ўринбосари Г.Жўрабоевалар иштирок этиб, миллий матоларнинг яралиш тарихи, ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, замонавий услубда кийинишда ўзбекона шарм-ҳаё меъёрларини тарғиб қилиш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. 
Бир-биридан зебо дилбар ва лобар қизлар эгнида ял-ял ёнган либослар тадбирга янада ёрқинлик улашди.