Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН МЕҲМОНЛАРНИ ҚАРШИ ОЛДИ

×

 2023-09-21 17:40:16    258

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 21-24 сентябрь кунлари Фарғона вилоятида ХХIV “Турк дунёси кунлари” ҳамда VI “Турк дунёси мода ҳафтаси” ўтказилади.
Бугун Марғилон шаҳридаги Темирйўл вокзалида ҳафталик иштирокчилари  - Халқаро Турк маданияти ташкилоти “Турксой” ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган симфоник оркестр жамоалари, дизайнерлар карнай-сурнай садолари остида ҳурмат ва эҳтиром ила тантанали кутиб олинди.
Меҳмонларни вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ҳамда шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар қарши олишди.