Shrift o'lchami Rang Rasm

“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд”лар ўрганилмоқда...

 2023-09-20 09:53:54    9525

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят прокуратурасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон ҳўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ва вилоят Экология бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудидаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд”лар ўрганилмоқда.Бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида жами 4 та (Ёзёвон, Қува, Олтиариқ, Бувайда) “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд”лар мавжуд. Хусусан, Ёзёвон ва Қўштепа туманлари ҳудудида жойлашган табиат ёдгорликлари илмий, экологик, маданий-маърифий эстетик мақсадлар учун табиий ҳолда сақланадиган ҳудуд хисобланиб, “Ёзёвон чўллари” давлат табиат ёдгорлигининг ҳозирги кунда жами 1 871,97 гектар майдондан иборат. 
“Ёзёвон чўллари” давлат табиат ёдгорлиги ноёблиги жиҳатидан Республика аҳамиятига эга бўлиб, унда ўзига хос қумли чўл ландшафти, 40 турдан ортиқ ёввойи ҳайвонот дунёси вакиллари ҳамда 38 оилага мансуб, 114 туркум, 171 турдан иборат турли хил хусусиятларга эга бўлган ўсимлик ва гиёҳлар мавжуд.Улар орасида камёб, йўқолиб кетиш хавфи мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакиллари ҳам учрайди.
Ёзёвон туманида жойлашган “Табиат ёдгорлиги” бўлимининг умумий ер майдони 1 729,47 гектар бўлиб, шундан 1 532 гектари табиий ўрмон билан қопланган майдонни, 0,7 гектари сувликларни, 50 гектари қумликларни ҳамда 146,77 гектари бошқа ерларни ташкил этади. 
Шунингдек, Қўштепа тумани ҳудудидаги ер майдони 142,5 гектар бўлиб, 122 гектари ўрмон билан қопланган майдонни, 14 гектари мелиоратив ҳолати ёмон ерларни ҳамда 6,5 гекатари  бошқа ерларни ташкил этади.
Ўрганиш давомида, масъулларга табиат ёдогрликларини қонунларда белгиланган тартибда асраш ҳамда мавжуд ҳайвонот дунёсини турли ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Анвар Ашуров,

Фарғона вилоят Экология,атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ўринбосари