Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида Марғилон шаҳрида умумий қиймати 7 млрд. 058 млн. сўмлик 6 та лойиҳалар ғолиб бўлди
2023-09-19 09:27:57 215
2023 йилнинг иккинчи мавсуми учун “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёнларида Марғилон шаҳри бўйича жаъми 110 та лойиҳа илгари сурилган эди. Уларнинг 98 таси тасдиқланган ҳамда ташаббуслар қўллаб-қувватлаб 106 минг 416 та овоз берилган.
Натижада Марғилон шаҳридан 6 та лойиҳа ғолиб бўлди. Ғолиб лойиҳаларнинг умумий қиймати 7 млрд. 058 млн. сўмни ташкил этади.
Илгари сурилган ва ғолиб бўлган лойиҳаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш учун – 1 та 1 млрд. 309,6 млн. сўмлик, қабристонларни тартибга келтириш учун 1 та 900 млн. сўмлик, умумий ўрта таълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари учун 1 та 1 млрд. 320 млн. сўмлик, техникумларни таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш лойиҳасига – 1 та 1 млрд. 219,1 млн. сўмлик, касб-ҳунар мактабларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш бўйича – 2 та 2 млрд. 310 млн. сўмлик лойиҳалар ғолиблар сафидан ўрин олган.