Shrift o'lchami Rang Rasm

10 кВЛИ “МAШAД” ЭЛЕКТР УЗAТИШ ТAРМОҒИ ТAЪМИРЛAНДИ

×

 2023-09-07 11:58:45    205

PDF yuklash
Chop etish


Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, узатмаларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш мақсадида жойларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Марғилон шаҳрининг “Чароғон”, “Маориф”, “Тошлоқтепа” ҳамда “Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 10 кВли "Машад" электр узатиш тармоқлари шаҳар Электр таъминоти корхонаси томонидан мукаммал таъмирланди.
Мутахассислар томонидан мазкур таъмирлаш жараёнида носоз изоляторларни янгисига алмаштириш, салқи симларни тортиш ҳамда яроқсиз симларни янгисига алмаштириш ишлари бажарилди.