Shrift o'lchami Rang Rasm

БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГ СОЧДИ!

×

 2023-09-04 13:13:19    201

PDF yuklash
Chop etish


Эрта тонгдан шаҳримиз кўчалари юз-кўзларида қувонч билан мактаб сари ошиқаётган жажжи ўғил-қизлар, ўқувчи ёшлар билан гавжум.
Бутун республикамизда бўлгани каби шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ташкил этилди. 
Хусусан, шаҳардаги 18-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов иштирок этиб, ўқувчи ёшларга янги ўқув йилида улкан зафарлар тилади. 
- Бугун эрта тонгдан мактаб томон ошиқар эканмиз, қалбимизда ўқувчилар каби ҳаяжон бор. Ўз фарзандини узоқ вақт кўрмаган она каби уларни соғиндик. Бутун ўқув йили бугунги кун каби шодликларга бой тарзда ўтсин, - дейди 18-умумтаълим мактаби директори Гулшаной Дустматова.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, бу йил шаҳардаги мактабларнинг 1-синфига  4370 нафар ўқувчилар қадам қўйди. Ўқувчиларга ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.