Shrift o'lchami Rang Rasm

“УЗУМЗОР” МAҲAЛЛAСИГA 5,0 КМ УЗУНЛИКДAГИ ЯНГИ ТAРМОҚ ҚУРИЛAДИ

×

 2023-08-30 13:38:10    178

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида шаҳар Электр таъминоти корхонаси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, шаҳарнинг "Узумзор" маҳалласи ҳудудидаги электр тармоқларини янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари бошланди.
Ҳозирги кунда лойиҳа асосида ҳудудга етказилган янги темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
Ҳудудга 100 га яқин темир-бетон таянчларини ўрнаиш ҳамда 5,0 км узунликдаги янги электр узатиш кабел тармоғини тортиш режалаштирилган.