Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 75-сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-08-29 20:02:53    179

PDF yuklash
Chop etish


Сессияда шаҳар ҳокими Ш. Нисбатхонов, ҳокимнинг тегишли ўринбосарлари,  кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига шаҳар Кенгаши депутати Т.Нишонов раислик қилди ва олиб борди. 
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори ижроси ҳақида. 
2. Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил 6 ойлик давомида даромад ва харажатлари тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябр кунги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси ҳақида.
4. Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2023 йил биринчи ярми давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида.
5. Ҳалқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг 2023 йил 2-ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида. 
Сессия давомида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.