Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тиббий_кўрик НУРОНИЙЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2023-08-07 19:27:01 231
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Кексалар саломатлиги ойлиги” доирасида Марғилон шаҳар “Гулистон” МФЙда жойлашган 6-оилавий поликлиникада шаҳримизда умргузаронлик қилиб келаётган ёши улуғ отахон ва онахонлар учун фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
“Нуроний” жамғармаси Марғилон шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тиббий кўрикда вилоятдаги барча ихтисослашган марказларнинг кардиолог, травматолог, хирург, педиатр, офтальмолог, ЛОР, эндокринолог, акушер-гиниколог, нейрохирург мутахассислари иштирокида УТТ, лаборатория, рентген текширувлари ўтказилди.
Кўрик давомида жаъми 373 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида 256 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди, шулардан 251 нафарига амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 5 нафар беморларга эса вилоят муассасаларида даволанишлари учун йўлланмалар берилди.