Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳридаги “Иқбол" МФЙ биноси янгитдан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди
2023-07-06 17:29:45 211
Очилиш маросимида сўз олганлар маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг муҳим бўғинлардан бири ҳисобланишини алоҳида эътироф этдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарорига асосан 720 миллион сўм маблағ эвазига замонавий қулайликларга эга ҳолатда янгитдан қуриб битказилган янги бинода ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун яратилган шароит ва қулайликлар кўздан кечирилди.
Йил бошидан “Иқбол” маҳалласида кўплаб ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, ҳудуддаги таъмирталаб ҳолга келиб қолган ички кўчаларга асфальт ётқизилди, маҳалладаги барча аҳоли хонадонлари табиий газга қайта уланди, ичимлик суви тармоқлари таъмирланди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/mshhmxx)