Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ТУМАНЛАРАРО ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-07-03 18:27:05    202

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болалар учун ҳудудларда самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятини яратишни алоҳида вазифа этиб белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон тиббиёт бирлашмасининг Туғруқ бўлими негизида Марғилон туманлараро перинатал маркази ташкил этилди.

Бугун ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўз билан очиб, мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш борасида амалий ишлар олиб борилаётгани, аҳоли, айниқса, она ва бола соғлигига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлигини эътироф этиб ўтди.

Дарҳақиқат, ушбу марказни ташкил этиш учун 7 млрд сўмга яқин маблағ сарфланиб, энг сўнгги русумдаги замонавий жиҳозлар, тиббий ускуналар билан тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, ушбу марказ нафақат Марғилон аҳолиси учун, балки бир вақтнинг ўзида Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ, Риштон каби қўшни туманларда яшовчи, малакали тиббий ёрдам излаб келган ҳомиладор аёлларга ва чақалоқларга стационар ва амбулатор даво муолажаларини тўлиқ ўтказишга яқиндан кўмак бера олади.

Марғилон шаҳар туманлараро перинатал марказида белгиланган меъёрдан туғруқ ва қатновлар кўпайган эди. 116 ўринга мўлжалланган марказда бир кунда ўртача 150 та бемор даволаниб, қилинаётган ишлар кўлами йилдан-йилга ортиб келган. 15 йил аввалги ҳолатга нисбатан муддатидан олдин туғруқлар 9% дан 23% га кўпайиб, бир йилда 2000 нафаргача бемор чақалоқларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. Туғруқлар сони бир йилда 5000 дан 7000 га ошган. Чақалоқлар реанимацияси, чақалоқлар хасталиги ва интенсив даволаш бўлими юклама билан фаолият кўрсатиб келган.

Муассасада жарроҳлик ва туғруқ залларида, она ва болани биргаликда даволаш хоналарида хароратни 25-29°С оралиғида сақлаш имконини берувчи марказий истиш тизимини ташкилланмоқда.

Ушбу бинода шаҳар 6 ўринли чақалоклар реанимацияси олди. Бир сўз билан айтганда ушбу марказнинг ташкил этилиши шаҳримизда муддатдан олдин туғилишлар, асоратли туғруқлар каби муаммолар ҳамда оналар ва чақалоқлар саломатлигини яхшилашга, уларнинг ўлимини олдини олишга хизмат қилади.

Марғилон шаҳар туманлараро перинатал марказида ҳам белгиланган меъёрдан туғруқ ва қатновлар кўпайган эди. 116 ўринга мўлжалланган Марказда бир кунда ўртача 150 та бемор даволаниб, қилинаётган ишлар кўлами йилдан-йилга ортиб келган.  15 йил аввалги ҳолатга нисбатан муддатидан олдин туғруқлар 9% дан 23% га кўпайиб, бир йилда 2000 нафаргача бемор чақалоқларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. Туғруқлар сони бир йилда 5000 дан 7000 га ошган.

Чақалоқлар реанимацияси, чақалоқлар хасталиги ва интенсив даволаш бўлими юклама билан фаолият кўрсатиб келган.

Муассасада жарроҳлик ва туғруқ залларида, она ва болани биргаликда даволаш хоналарида хароратни 25-29°С оралиғида сақлаш имконини берувчи марказий истиш тизимини ташкилланмоқда.

Ушбу бинода шаҳар 6 ўринли чақалоклар реанимацияси олди.