Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 68-сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-04-17 16:52:47    204

PDF yuklash
Chop etish


Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 
Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси А.Зиявитдинов раислик қилди ва олиб борди. 
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида.
Шаҳар судлари раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини шуниндек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2023 йилнинг 3 ойида амалга оширилган ишлар; 
Марғилон шаҳрида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида ва бошқа масалалар.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.